Ўзбекистон-Германия: ижтимоий-итисодий амкорликдан сиёсий муштараклик сари

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ФИЗИКА-ТЕХНИКА ФАКУЛЬТЕТИ

5140901-КАСБ ТАЪЛИМИ (ИЖТИМОИЙ-ИТИСОДИЙ СОА)

ЙЎНАЛИШИ 202-ГУРУ ТАЛАБАСИ

ТУРУНОВ АКМАЛНИНГ

МАКРОИТИСОДИЁТ ФАНИДАН ЁЗГАН

РЕФЕРАТИ

Мавзу: Ўзбекистон-Германия: ижтимоий-итисодий

амкорликдан сиёсий муштараклик сари

абул илди: катта ўитувчи .Ибрахимов

Наманган-2010 йил

Мустаилликнинг дастлабки йилларидано Ўзбекистоннинг Европа минтааси, жумладан, Европа Иттифои амда унга аъзо мамлакатлар билан мустакам, ўзаро тенг манфаатларга асосланган амкорлик муносабатларини йўлга ўйиш, уни изчил ривожлантириб бориш мамлакатимиз таши сиёсатининг ўзак йўналишларидан бирини ташкил этиб келмода. Бу борада айниса, Австрия, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Франция каби нафаат минтаа, балки, дунё сиёсий майдонида, ижтимоий-итисодий амкорлик амда глобал хавфсизлик тизимида ўзига хос етакчи мавега эга мамлакатлар билан яин шерикчилик муносабатларига катта эътибор аратилиб келинаётганлиги кўпчиликка яхши маълум.

Ўзбекистоннинг мазкур минтаа мамлакатлари орасида айниса Германия Федератив Республикаси билан муносабатлари нисбатан кенгамровлиги билан ажралиб туради. Тез кунларда Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустаиллигини тан олганлигига 18 йил тўлади. 1991 йилнинг 31 декабрь куни Германия Ўзбекистоннинг давлат мустаиллигини расман тан олди, 1992 йилнинг 6 мартига келиб эса, икки мамлакат ўртасида дипломатик алоалар ўрнатилди. Ўзбекистоннинг арбий Европадаги биринчи элчихонаси 1993 йилда айнан Германияда, Бонн шарида очилганлиги ам бунинг ўзига хос исботидир. Ўтган йиллар давомида мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг 1993, 1995 ва 2001 йиллардаги Германияга, Германия Президенти Р.Герцогнинг 1995 йилда, Канцлер Г.Шрёдернинг 2002 йил амда 2004 йилдаги Ўзбекистонга илган олий даражадаги ташрифлари икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни изчил ривожлантириш учун мустакам замин яратди.

Бугунги кунга адар Ўзбекистон-Германия ўртасида 112 та ўзаро тенг манфаатларга йўл очувчи укуматлараро ва идоралараро битимлар имзоланган. Кейинги йилларда икки мамлакат ўртасидаги таши савдо айланмаси ажми 470 млн. АШ долларидан ортди. Германиянинг бир атор банклари ва компаниялари Ўзбекистонда умумий иймати 1,0 млрд. евродан оши бўлган инвестицион лойиаларни молиялаштиришда иштирок этмода. Ўзбекистонда 130 дан орти немис инвесторлари иштирокидаги, шунингдек, 20 дан орти юз фоиз немис капитали исобига ташкил этилган корхоналар фаолият кўрсатмода. Ўзбекистон Таши итисодий алоалар, савдо ва инвестициялар вазирлигида 60 га яин Германия компанияларининг ваколатхоналари аккредитациядан ўтган. Ўзбекистонда фаолият кўрсатувчи корхоналар сони жиатидан Германия Россия, Туркия, АШ, Буюк Британия ва Кореядан кейинги олтинчи ўринни эгаллайди. Биргина 2008 йилнинг ўзида мамлакатлар ишбилармон доираларининг Тошкент халаро бизнес марказида 2 марта бизнес-форумининг ўтказилиши (февраль-октябрь ойларида) томонларнинг ўзаро амкорликдан ай даражада манфаатдор эканликларини яол кўрсатиб беради.

Жорий йилнинг август ойида "Ўзавтосаноат" АК ва Германиянинг "Ман Нутцфарцойге АГ" компаниялари таъсисчилигида иш бошлаган йилига 2 мингдан зиёд автотранспорт воситалари ишлаб чиариш увватига эга "JV-MAN Auto-Uzbekistan" ўшма корхонаси "МАН СЕ" компаниялари гуруининг МД давлатларида ташкил этилган ва "MAN" юк машиналарини саноат миёсида йиишни амалга оширувчи биринчи амда озирча ягона ишлаб чиариш корхонаси исобланади.

Ўзбекистон ва Германия нафаат итисодий соада, балки, ижтимоий-маданий, илмий-техник жабаларда ам ўзаро ишончли шерикдир. Тошкент ва Берлиннинг ўзаро биродарлашган шаарлар, Бонн ва Бухоро, Бремен ва Самаранднинг ўзаро амкорликдаги шаарлар маомидаги муносабатлари икки давлат ўртасидаги ижтимоий-маданий алоаларда катта ўрин тутади.

Германиянинг Гёте номидаги институт, Германия академик алмашув хизмати (DAAD), К.Аденауэр, Ф.Эберт, А.Гумбольдт номидаги фондлар, “Инвент” жамияти, Герман-ўзбек илмий жамияти (2002 й.), Бонн, Бохум, Бамберг университетлари мамлакатлар ўртасида маданий, фан ва таълим, илмий-техник, инновацион амда малакали кадрлар тайёрлаш соаларида фаол иштирок этиб келмода.

Ўзбекистонда фаолият кўрсатувчи Ўзбекистон-Германия дўстлик жамияти (1998 й.), “Wiedergeburt” немис маданий маркази (1990 й.), ушбу марказ ошидаги “Jugendstern” театр-студияси (2000 й.) ар икки мамлакат хали маданий меросини ўрганиш, аоли орасида кенг тариб килишда катта исса ўшиб келмода.

Немис тили Ўзбекистонда кенг миёсда ўрганиладиган хорижий тиллар ўртасида иккинчи ўринни эгаллайди. Кейинги йилларда мамлакатимизда немис тилини ўрганишга янада катта эътибор аратилмодаки, бу борада айниса, Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Германия академик алмашув хизматининг ўрни катта.

Айни пайтда Германияда ам Ўзбекистон тарихи ва маданиятини ўрганишга катта изииш билан араб келинмода. 1997 йилнинг апрель-ноябрь ойларида, яъни, 8 ой давомида “Германияда ўзбек маданияти кунлари”, 2000 йилнинг сентябрида Бонн шарида “Бухоро маданияти кунлари”, К.Аденауэр фонди кўмагида Сант-Аугустин шарида “Амир Темур ва унинг жаон тарихида тутган ўрни” мавзусида илмий конференцияси, “Орол экологик фожиасининг миллий ва халаро аспектлари” симпозиуми каби маданий амда илмий тадбирлар ўтказилиб келинмода. 2009 йил декабрь ойида эса Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ери Мюнстер шари университетида Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ва Мюнстер университети маъмурияти ташаббуси билан “Ўзбекистон ошоми” тадбири ташкил этилди. Таъкидлаш жоизки, мамлакатлар ўртасидаги ижтимоий-маданий, техник-итисодий амкорликнинг мамлакатлар минтаалари даражасида чуурлашувида Вена конвенциясининг 26-моддаси юзасидан 1995 йилнинг 11 апрелида имзоланган укуматлараро келишувнинг аамияти катта. Ушбу келишувга кўра, дипломатик ходимлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Германиянинг аккредитациядан ўтган компаниялари ва турли хил ташкилотлари ходимлари, журналистлар, сайёлар мамлакат удудида эркин, еч андай чекловларсиз юриш ууига эга исобланадилар.

Ўзбекистон-Германия ўртасидаги бу каби ижтимоий-итисодий, маданий-бадиий, илмий-техник амкорликнинг чуурлашуви шубасиз, мамлакатларимизнинг янги аср дастлабки ўн йиллигида кузатилаётган дунё сиёсий кучлари ўртасида кечаётган амкорлик ва зиддиятлар, халаро амжамиятнинг сиёсий жараёнларни барарорлаштириш йўлидаги муносабатлари, олаверса, халаро терроризмга арши кураш каби масалалардаги ўзаро амфикрлиги, арашлар амоанглиги билан муштаракликка эга.

Маълумки, сиёсий амкорлик ар икки томон миллий манфаатларининг уйунлиги шароитида юзага келади. Бу жиатдан Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги сиёсий муносабатлар томонларнинг жаон ва минтаавий амда ички сиёсий жараёнлар тизимидаги ўзаро манфаатларга асосланган, деб исоблаш мумкин.

Ўзбекистон ва Германиянинг халаро амда минтаавий кўламдаги ўзаро манфаатлари Ўзбекистон нутаи назаридан уйидагиларда намоён бўлади. Жумладан, биринчидан, итисодиёти юори даражада ривожланган Германия улкан инвестицион, илмий-техник, инновацион ресурс салоиятига эга амда ози-оват ва енгил саноат масулотлари, шунингдек, юори сифатли хом ашё товарлари учун ўзига хос истиболли бозор вазифасини ўтовчи арбий Европа минтаасида ишончли бизнес-шерикчилик алоалари учун энг муносиб амкордир. Итисодиётининг кенг тармолиги, юори технологияли ишлаб чиаришга асосланганлиги, жаон бозорининг нафаат экспортда, балки, импортда ам ўзига хос “ўчо”ларидан бири сифатида ўрин эгаллаши Германияни ана шундай ишончли бизнес-шериклар аторига киритиш имконини беради.

Иккинчидан, Германиянинг худди Ўзбекистон сингари, геосиёсий жиатдан евроминтаада марказий ўринни эгаллаши, ўзига хос сиёсий, ижтимоий-итисодий зиддиятлар босими анузгача барам топмаган шарий ва арбий Европа мамлакатлари ўртасида, шу жумладан, ЕИ-Россия муносабатларида ўзига хос воситачилик вазифасини бажариши Ўзбекистоннинг мазкур минтаада амда Россия билан бўладиган муносабатларида мустаил ва атъий позициясини илгари суриш имконини беради.

Учинчидан, маълумки дунё ижтимоий-итисодий ва сиёсий-арбий муносабатларини тартибга солувчи кўплаб халаро ташкилотлар Европада мамлакатларида жойлашган. изил Хоч, ЮНЕСКО, Бутунжаон солини салаш ташкилоти, НАТО, МАГАТЕ, Европа тараиёт ва тикланиш банки, Европада хавфсизлик ва амкорлик ташкилоти ва бошалар шулар жумласидан. Албатта, “G-8” аъзоси сифатида Германиянинг мазкур ташкилотлардаги таъсири кучи сезиларли даражада юори бўлиб, халаро муносабатларнинг мустаил субъекти ва ундаги жараёнларда ўз миллий манфаатларини имоя илувчи Ўзбекистон учун бу ижобий аамиятга моликдир.

Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов 1997 йилдаё, ўзининг “Ўзбекистон XXI бўсаасида, хавфсизликка тадид, барарорлик шартлари ва тараиёт кафолатлари” номли тарихий китоби муаддимасида шундай ёзади: “Ўзбекистон амалда Форс кўрфази, Каспий денгизи авзаси ва Тарим авзасининг нефть ва табиий газга жуда бой конлари жойлашган ярим аланинг стратегик марказидир. Яъни, бу ярим ала атрофида бутун дунёда энергия тачиллиги шароитида яин йилларда Евроосиё ва жаон келажаги учун ал илувчи роль ўйнайдиган энергия заиралари мавжуд. Бунинг устига, биз Россия, Хитой ва индистоннинг, Шар ва арб мамлакатларининг бир-бирига мос келмайдиган манфаатлари юзага чиадиган минтаанинг бир исмимиз”. Бу тарихий башорат ўз исботини узо куттирмади. Ўтган аср 90-йиллар сўнггида ниоясига етган Болон урушидан кейин кўп ўтмай, янги асрнинг дастлабки йилларидано, дунё сиёсий кучлари ўртасидаги манфаатлар тўнашуви янада зиддиятлиро ва очичасига кузатила бошланди. Кейинги ўн йил ичида дунё итисодиётида кузатилган юори итисодий ўсиш энг аввало энергия ресурсларига бўлган талабни кескин оширди ва пировардда улар нархи кескин кўтарилди. Биргина нефть нархи 1999 йил июлида ар баррели 17-18 АШ долларидан 2008 йил июлида 147 АШ долларига адар ортди. Бу шубасиз жаоннинг етакчи сиёсий кучларининг энергия заиралари тўпланган минтаалардаги геосиёсий фаоллигининг ошишига олиб келди. Бундай вазиятда ана шундай минтааларнинг бирида жойлашган Ўзбекистон учун ўз миллий хавфсизлигини таъминлаш масадида дунё сиёсий жараёнларида стратегик амкорлик йўлини танлаши жуда ўринли позициядир.

Ўз навбатида ўзаро стратегик амкорликдан Германия ам ўзининг бир атор устивор манфаатларини илгари суради. Чунончи, энг аввало дунё етакчи сиёсий кучларининг Марказий Осиё минтаасига изиишининг тобора ортиб бориши шароитида Ўзбекистон каби ишончли амкорга эга бўлиш Германиянинг Марказий Осиё ва унга туташ минтаалардаги фаоллиги учун катта имконият тудиради. Бу борада айнан Ўзбекистон билан стратегик амкорликнинг йўлга ўйилиши уйидаги омиллар билан изоланади:

  • Ўзбекистон Марказий Осиё минтаасида улкан табиий, ижтимоий-итисодий ресурс имкониятига эга бўлиш билан бирга, ўтган йиллар давомида изчил амалга оширилиб келин ислоотлар, кўплаб ижтимоий ва итисодий дастурлар ижроси пировардида, юори даражадаги инсоний ресурслар салоиятига эга мамлакатга айланди;
  • Ўзбекистон минтаада ижтимоий-итисодий ривожланиш суръатларини барарор салаб келаётган амда ички сиёсий жараёнларда жамият барча атламлари консенсусига эришган мамлакат сифатида таши инвестициялар оимини жалб илувчи ўзига хос марказлардан бирига айланиб бормода. Бу яин истиболда Ўзбекистоннинг ам четга капитал экспорт илувчи мамлакатлар аторига ўшилиш имконини беради;
  • маълумки, глобаллашувнинг чуурлашуви, шунингдек, кейинги йилларда дунёда рўй бераётган улкан сиёсий, ижтимоий-итисодий ўзгаришлар шароитида кўплаб мамлакатларнинг таши ва ички сиёсатида туб ўзгариш ва бурилишлар кузатилмода. Албатта бу бир томондан аралганда табиий ол. Лекин, ички ва таши сиёсатдаги асосий тамойиллар амда устивор йўналишларни салаб олиш ам ўзаро муносабатларда муим устунликни таъминлайди. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мустаиллик йилларида андай ийинчилик ва ислоотлар бошдан кечирмасин, ўз таши ва ички сиёсатида аввалбошдано белгиланган позицияни атъиятлик билан салаб келмода;
  • юорида таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Германиянинг ўз минтааларидаги геосиёсий олати амда минтаалар ижтимоий-сиёсий ва итисодий аётида тутган ўрни ўзаро яин, ўхшашликка эга. Худдий Германия сингари Ўзбекистон ам Марказий Осиё минтаасида марказий ўринни эгаллаб, минтаа мамлакатларининг ўзаро амкорлигида муим транспорт йўлагига, улкан истеъмол бозорига (Ўзбекистонда минтаа аолисининг арийб ярими истиомат илади), мукаммал ва мураккаб хўжалик таркибига эгалиги билан ажралиб туради. олаверса, минтаа мамлакатлари амкорлигида, шунингдек, уларнинг иштирокида ташкил этилган турли халаро ва минтаавий ташкилотлар (МД, ШТ, КХШТ) фаолиятида Ўзбекистон ўзига хос таъсир кучига эга исобланади. 2010 йилда Ўзбекистоннинг Шанхай амкорлик ташкилотига раислик илишини эътиборга оладиган бўлсак, бу таъсир доираси янада кенгайишига шуба йў;
  • Ўзекистон нафаат минтаа мамлакатлари орасида, балки, дунё амжамиятида доирасида ам биринчилардан бўлиб, халаро терроризм хавфи муаммосини илгари суриб чиан мамлакат сифатида, халаро терроризмга арши курашнинг фаол иштирокчиси амдир. Айни пайтда Ўзбекистон халаро терроризмга арши кураш бир мамлакатнинг боша мамлакатларга босим ўтказиши, ўз манфаатларини сунъий равишда тииштириши, кейинги йилларда шаклланган кўп утбли жаон сиёсий тизимига путур етказиш каби олатлар учун восита, баона бўлиб олишини оралайди.

Ўзаро стратегик шерикликдан Германиянинг кўзлаган манфаатларидан яна бири мазкур мамлакатнинг дунё сиёсий жараёнларидаги иштирокини, таъсир доирасини мунтазам кенгайтириб боришда кузатилади. Жумладан, 2003-2004 йилларда Германиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашига муваат аъзолигига сайланишида Ўзбекистоннинг ўллаб-увватлашига эришган эди. Германия эндиликда 2011-2012 йиллар учун ўтказиладиган сайловда ам мазкур кенгаш аъзолигига ўз номзодини илгари суришда ўзининг кўпчилик сиёсий амкорлари сингари Ўзбекистоннинг ўллаб-увватлашига умид билдириши шубасиз. Бу борада айниса, Ўзбекистоннинг дунёда кўп утбли сиёсий тизимни шакллантиришда БМТни исло илиш амда Хавфсизлик кенгаши доимий аъзолари сонини кўпайтириш бўйича илгари сурилган таклиф тарафдори эканлиги Германия учун айниса манфаатлидир.

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги амкорликдан кутиладиган томонларнинг бу каби миллий манфаатлари ўзаро муносабатларнинг деярли барча жабаларига тааллули бўлиб, бу борада энг муими уларни акс эттиришда амкор томон манфаатларини ам унутмаслик, унга путур етказмасликдан иборат.




Ўзбекистон-Германия: ижтимоий-итисодий амкорликдан сиёсий муштараклик сари