А.МААЛУФНИНГ “САМАРАНД” РОМАНИДА ШАР МИЛЛИЙ КОЛОРИТНИНГ БЕРИЛИШИ

Кўчибоев А.

А.МААЛУФНИНГ “САМАРАНД” РОМАНИДА ШАР МИЛЛИЙ КОЛОРИТНИНГ БЕРИЛИШИ

Маќаллий ва миллий калорит тушунчаси ќанузгача илмий адабиётларда турлича талљин љилиниб келинади. Масалан: О.С.Ахманова (1) миллий калоритни “бадиий асарнинг њзига хос ќусусияти, асар персонажининг нутљ характиристикаси”дея талљин љилса, С.Влахов ва С.Флоринлар “бадиий асарнинг, ёки ёзувчи фаолиятининг њзига хос манзараси, эмоционал ёки инсоний љиёфасини акс эттирувчи воситалардир”(2.С.115) деб таъриф берадилар. Дарќаљиљат, муайян асарда ифодаланган миллий ёки маќаллий калоритни ифодаловчи тушунчалар асар муаллифининг ижодий љирраларини, асарнинг ђоявий мазмунига љњшимча ифодалар берувчи, таъсирчанлигини оширувчи муќим белгилардир. Бадиий асардаги миллий ва маќаллий калоритни ифодаловчи сњзлар, тушунчалар, вољеалар муайян халљнинг миллий, маќаллий тасаввурини, дунёљарашини, урф-одатларини, анъаналарини ќам ифодалайдики, бу нарса ёзувчидан улар ќаљида тњла маълумотга эга бњлишликни, улардан асарнинг бадиий, илмий, тарихий љимматини оширувчи омиллар сифатида фойдаланишни талаб љилади.

Бадиий асарда маќаллий ва миллий калоритни ифодаланишини њрганувчи тадљиљотларни расман уч гуруќга ажратиш мумкин:

1.Она тилида ижод љилувчи ёзувчилар асарларида миллий ва маќаллий калоритни тадљиљ љилувчи илмий ишлар.

2.Таржима асарларда муайян миллий ва маќаллий калоритни ифодаланишини њрганувчи, таржимашуносликка оид илмий тадљиљотлар.

3.Ўзга ќалљларнинг ижтимоий-тарихий ќаёти акс эттирилган, хорижий тилда яратилган бадиий асардаги миллий ва маќаллий калоритни ифодаланишини њрганувчи тадљиљотлар.

Биринчи гуруќга оид илмий тадљиљотлар иккинчи ва учунчи гуруќга нисбатан анча чуљур њрганилганлиги билан характерланса, иккинчи гуруќга оид тадљиљотлар књпрољ рус тилидан таржима љилинган асарлар юзасидан олиб борилганлигини ва учинчи гурухга оид тадљиљатлар, яъни Осиё мамлакатларида яшовчи халљларнинг маќаллий ва миллий калоритни ифодаловчи ќорижий тилларда яратилган асарлар юзасидан тадљиљотлар њзбек адабиётшунослигида деярли њрганилмаган соќа десак ќам муболађа љилмаган бњламиз. Француз ёзувчиси Амин Маалуфнинг Х1 ва Х1Х-ХХ асрларда Ўрта Осиёда рњй берган ижтимоий, сиёсий, маданий, тарихий вољеаларига бађишланган “Самарљанд” романини њрганиш ана шу жиќати билан љизиљарлидир. Романда ифодаланган шарљ маќаллий ва миллий калоритини њрганиш бу борада адабиётшунослар, таржимонлар, француз адабиётини њрганувчилар учун љизиљарли маълумотлар бера олишига ишонамиз. Бир пайтлар таржимада миллий калоритни ифодаланиши ќаљида маљола ёзган И.А. Кишкин таъкидлаганидек: “Национальная форма предаёттся глубоким проникновением в самую суть нацинального и социального своеобразия народа, убедительным раскрытием того, как психическая общность нации выражается в ее языке, итого, как в литературе это выражение психической общности нации осложняется индивидуальным своеобразием стиля автора и изображаемого персонажа” (5.с.34)

Ёзувчи А.Маалуф њз асарида француз китобхонларига Х1, Х1Х-ХХ асрларда яшаган форсийлар, туркийлар, њрислар, инглизлар турмуш тарзини, маълум бир тарихий даврдаги тушунчаларни, дунёљарашларни њзига хос равишда тњлаљонли акс эттириб етказишга уринган. Табиийки француз китобхони бундай тушунчаларни муаллиф талљинида тушунади, ќазм љилади, муносабат билдиради. Аммо бу асарни француз тилида,(таржимада эмас) њљиган форсийлар, туркийлар миллий ёки маќаллий калоритни ифодаловчи тушунчалар айрим ќолларда бузиб талљин љилинганлигини пайљаб, энсалари љотиши шубќасиздир. Эќтимол шарљ турмуш тарзига оид љизиљарли асар ёзган муаллифни бу борадаги камчиликлари учун айиблаш ноњриндир, лекин шарљ миллий, маќаллий калоритини бузилганлигини, уни француз китобхони нотњђри тушуниши мумкинлигини љандай изоќлаш мумкин?

Романда Х! асрда Самарљанд ќукмдори Носирхон саройидаги љабул маросими баён љилинаяпти: ”Хон саройига кирган ќар љандай меќмон љњлини књксига љњйиб таъзим љилиши, ер њпиб унга садољат изќор љилиши лозим”. Муаллиф бу удумни таърифлар экан: “Афтидан бу тамойил ќаммадан шубќаланадиган, эќтиёткор ва иззатталаб бирор ќукумдор томонидан жорий љилинган бњлса керак” дея хулосага келади ва бу билан шарљона сарой урф-одатларини, анъаналарини тушунмаслигини аён љилиб љњйади. Айни ќолда шарљ ќукумдорларига хос такаббурлик, яъни учинчи шахс номидан гапириш одати бузиб талљин љилинганлигини књрамиз:

-Tu as bien parle’, que ta bouche s’emplisse d’or,-dit Nasr, repranant la formule qui est habituellе (7. 35 б.) Хон кимгадир илтифот књрсатса, унинг кимлигига эътибор бермай «Ођзи олтин билан тњлдирилсин!» дея, уни ќеч бир назар-писанд љилмаслигини, менсимаслигини билдиради. Бу ибора « Сен жуда яхши гапирдинг, ођзингга олтин тњлдирилсин!» деган маънодаги сњзлар билан берилганки француз китобхони хоннинг такаббурлигини, иззатталаблигини етарлича тушунишига эришмайди.

Шарљ удумларига књра фаљат хонгина ќаммага, ёки ёши улуђ кишилар њзидан кичикларга «сен»лаб гапириши мумкин. «Сиз»лаб гапириш барча шарљ ќалљларига хос, ќурмат-иззатни билдирувчи хос сњз. Афсуски романдаги бош љаќрамон Умар Ќайём њзига шунчалик яхшиликлар, илтифотлар књрсатган Самарљанд љозикалони Абу Тоќирга «сен»лаб гапиради. У буюк вазиру-Аъзам, љария чол Низомул-Мулкка ќам «сен»лаб мурожаат љилади. Ќатто унинг севгилиси, кейинчалик умр йњлдоши бњлган Жаќон ќам Умар Ќайёмга «сен»лаб мурожаат љилади. Бундай бетакаллуфона мурожаат шаклини асардаги барча персонажлар тилида ќам учратамиз. Бу француз китобхонларини ажаблантирмаслиги мумкин. Бирољ асар муаллифи бутун шарљликларга хос удум - катталарни, эрларни «сиз»лаб мурожаат љилишлик удумини эътибордан сољит љилган књринади. Шарљлик китобхонлар мусулмонларнинг французона бундай бетакаллуфлигидан ќайрон љолишлари шубќасиз.

Миллий калоритни ифодаловчи муомила шаклларининг таржимада ифодаланиши анча-мунча њрганилган соќа. Жумладан бу муаммони махсус њрганган А.Н.Саболев «Таржимон бундай ќолларда њз ќалљига мансуб муомила удумини саљлагани маъљул» (8.с.271) дея назаримизда тњђри фикрни билдирган бњлса, њзбек олими Х. Дониёров «муомила шаклларини оригиналда љандай бњлса, шундайлигича љолдириш лозим» (9. 72 б.) деган баќсталаб хулосага келади. Бирољ бу њринда гап таржима ќаљида эмас, аслиятда шарљ миллий калоритини акс эттирилиши ќаљида кетаётганлиги учун, улар француз китобхонларини атайлаб чалђитишга сабаб бњлганлигини таъкидлаш лозим.

Бундай камчиликлар Умар Ќайём Самарљанд бођларида сайр љилиб юриб, мажнунтоллар орасидаги ќовузда љип яланђоч ќолда чњмилиб чиљиб, сочини офтобда љуритаётган љизни књрганидаги тасвирларда (7. 19 б.), Умар Ќайём билан бир маротабагина књз ташлашиб, кечаси унинг ќузурига хушторлик љилишга келган Жаќоннинг хулљи-атворида (7. 41 б.) таърифлашда њз аксини топган. из боланинг кундуз куни љип яланђоч ќовузда чњмилиши, ёки аёл кишининг бир књрганданољ севиб љолиб, кечаси йигит ќузурига кириб келишига француз китобхони ишониши мумкиндир ва бу шарљликларга ќам хос хулљ-атвор дея ишонишлари мумкиндир, лекин шарљликлар ишонмаса керак. Агар бадиий асар, айниљса бизнинг тарихимизни, ота-боболаримиз дунёљарашларини, удумларини ифодалаган бњлса, у фаљатгина бир миллатга тегишли маданий-бадиий ёдгорлик эмаслигини, уни бутун жаќон, аслиятдами, таржимадами, жумладан шарљ ќалљлари ќам њљишлари мумкинлигини ќисобга олсак, шубќасиз бу асар муаллифининг камчилиги эканлигини тасдиљлайди.

Айрим манзараларда муаллиф шарљ диний анъаналарини ќам етарлича билмаслигига, яна француз китобхонини чалђитганига гувоќ бњламиз. Жумладан, «кун бњйи оч юрган, ифторликга йиђилган олтмиш нафар сарой аёнларининг љњллари ифторлик бошланиши биланољ туя, љњй, љоврулган туставуљ гњштлари билан тњлдирилган олтин баркашлар томон чњзилди» деган жумлаларни њљиймиз. Маълумки рњза аљидаларига књра ођиз бир љултум сув билан очилади, шундан сњнг суюљ овљат, кейин љуюљ таомлар тортилади. Юљоридаги жумлаларни њљиган француз китобхони рњза ва ифторлик ќаљида мутлољ нотњђри тушунчаларга эга бњлишлари аниљ.

Айрим ќолларда шарљ миллий калоритини ифодалашга уринган муаллиф уларни соф французона талљинига берилиб кетганлигини књрамиз. Жумладан Умар Ќайём севгилиси Жаќондан сарой ќаётидан воз кечиб, ќар кеч њзини яланђоч ќолда мафтун љилишликни сњрагани (113 б.), ёки шоќнинг набираси Ширин фаљат Ќайём рубоийларини севганлиги учун француз йигити Бенжамен Умар Лессажни севиб љолиши, Ширин йигитнинг лабларидан бњса олиб, у билан видолашуви ќам шарљ миллий анъаналарини эмас, французларга хос миллий анъаналардир.

Асарда шарљ миллий калоритини бузиб ифодаловчи бундай манзаралар талайгина бњлса-да, французларни шарљона тушунчалар, анъаналар, удумлар билан холисона таништирган њринлар ќам анчагина. Масалан, Умар Ќайём Самарљанд бозорини кезиб юрганида ёшгина ќомиладор аёл индамасдан келиб унга бир ќовуч бодом бериб кетади. Ќозирги пайтда Самарљандликлар орасида ќам унутилиб кетган, француз китобхонига ќам љизиљ туюлувчи бу удумни муаллиф љњйидагича изоќлайди. «Туркий анъаналарга књра ќомиладор аёл њзига ёљимли књринган эркакга фарзанди ќам шундай књркам туђилсин деган ниятда харид љилган нарсасидан бир ќовуч совђа љилади.» Француз китобхони дастлаб ќомиладор аёлнинг бундай совђасини ќайру-садаља деб тушуниши мумкин. Бирољ кейинчалик бундай ќайру-садаља замирида љанчалик эзгулик, иззат-ќурмат, яхши ниятлар ётганини тушуниб олади. Муаллиф њз асарини ёзаётиб айрим унутилиб кетган љадимий шарљ анъаналарини ќам атрофлича њрганганлигига, уни француз ва бутун жаќон китобхонларига етказганлигига гувоќ бњламиз. Жумладан хон љабулхонага бир неча љават кийим кийиб чиљиши, илтифотига сазовор бњлганларга улардан ечиб бериб совђа љилиши, сайёќлар шаќар дарвозаларида кутиб олиниб, беминнат турар жой ва озиљ-овљат билан таъминланиши, хон илтифотига сазовор бњлган айрим кишиларнинг ођзига сиљљанича олтин тангалар билан сийланиши, мансабдорнинг содиљ хизмакори унинг нафаљат љњриљчиси, балки сояси бњлишлиги, муљаддас ќисобланувчи нарсаларни тиз чњкиб њпиб тавоб љилиниши, эркаклар њз хотинларини «талољ» љилишлари, фарзандсиз эркаклар яхши ният билан янги суннат љилинган гњдакнинг кесилган аъзоси учини ейишлиги каби тарихий анъаналар шарљ ќалљларига хос миллийликни ифодалаш билан бир пайтда ,асарнинг ђоявий-бадиий мазмунини тњлдиришга, љизиљарлирољ чиљишига, айни пайтда шарљона удумларни бутун жаќон китобхонларига таништиришга ќам хизмат љилган.

Китобнинг учинчи љисмида шарљ миллий калорити љизиљарли вољеа баёнида моќирона чизиб берилган. Эрон шоќига суиљасдда гумон љилинган Бенжамен Умар Лессаж шоќ навкарлари таъљибидан љочиб, иккита бњйи етган гњзал љизлари бњлган бир бева аёл уйига љочиб кириб, жон саљлаб љолади. Эри шоќ тузуми томонидан њлдирилган бева аёл «шоќ љотили» ни љњчољ очиб кутиб олади ва уни «ичкарига» жойлаштиради. Шарљ удумларига књра «ичкарига»-аёллар бњлмасига ќеч љандай номаќрам эркак, ќатто расмий ќукумат вакиллари ќам кириши мумкин эмас. Бу вазиятда тадбиркор аёл ажойиб бир шарљ удумидан фойдаланиб номаќрам, «фаранги йигит»ни њзнинг њђлига, љизларининг акасига айлантиради: Ќайратдан љотиб љолган йигитга њз књкракларини эмизиб, уни тутинган њђил љилиб олади. Шу билан гњзал љизларига нисбатан, оила шаънига нисбатан ношаърий муносабатларнинг олдини олган бњлади. Айнан шу њринда шарљ удумларини тушунмайдиган, европача тарбия олган йигит онгида икки хил дунёљарашнинг тњљнашуви юз беради. У љизларга яъни тутинган сингилларига йигитларга хос эќтирос билан сњљланиб тикилади. Бирољ у оилага «њђил» бњлиб љабул љилинганлигини тушунгач, шунча яхшиликлар љилган оила шаънини топтамасликка аќд љилади.

Асарни њљиган француз китобхони шундай љилиб Х! аср шарљ маданияти, анъаналари, урф-одатлари, дунёљарашлари, тарихий шахслар ва вољеалар тафсилоти билан танишиб боради. Асардаги вољеа-ќодисаларнинг тарихий ќужжатларга асосланганлиги уларни янада ишонарли чиљишини таъминлайди.

Хуллас романда шарљ миллий калоритини ифодалашда айрим жузий камчиликларга йњл љњйилишига љарамасдан у француз китобхонларини шарљ миллий анъаналари, одамларнинг дунёљарашлари, тарихий-ижтимоий сиёсий турмуш тарзи билан яљиндан таништирадиган љизиљарли тарихий, бадиий асар бњлиб, уни њзбек тилига њгрилиши, алоќида китоб љилиб нашр љилиниши њзбек-француз адабий алољаларини янада ривожлантиришга, мамлакатимизда таржима саънатини, назарияси ва амалиётини янада такомиллаштиришга олиб келган бњларди.

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Ахманова А.С. Словарь лингвистических терминов. М. 1966.
  2. Влахов С. , Флорин С. Не переводимые в переводе. М. 1986.
  3. Кашкин И.А. Ложные принципы и не приёмлимые результаты. Журнал «Иностранные языки в школе» 1952, N2.
  4. Файзуллаева Р. Национальний калорит и художественный перевод. Т. 1979.
  5. Соболев А.Н. О переводе образа образом. В сб. «Вопроси художественного перевода». М. 1955.
  6. Дониёров Х. Бадиий таржимада миллий ќусусиятларни акс эттирилишига доир. «Ўзбек тили ва адабиёти масалалари». Т. 1962, N5.
  7. Maalouf A. Samarkand. Latte’s, 1988.

7

А.МААЛУФНИНГ “САМАРАНД” РОМАНИДА ШАР МИЛЛИЙ КОЛОРИТНИНГ БЕРИЛИШИ